

Эслатиб ўтамиз, футболчи чоршанба куни Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" жамоасига қарши ўйинда коронавирус учун мусбат тест сабаб майдонга туша олмаган эди.
Шундан сўнг Хакими манфий тест топширди ва унинг бугунги тести ҳам коронавирус йўқлигини кўрсатди.
Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли Хакими "Интер"га "Реал"дан сентябрь ойининг бошида 54 миллион евро эвазига ўтганди.



