Хаким Фузайлов: «Тожикистон терма жамоаси Осиё Кубогига чиқмоқчи»

Narzulla Saydullayev
26 мар 2018
Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Ҳаким Фузайлов Осиё Кубоги-2019 саралаши доирасидаги Филиппинга қарши баҳсдан олдин матбуот анжуманида иштирок этди.

Филиппин - Тожикистон учрашуви 27 март куни Манила шаҳридаги стадионда бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 16:30да бошланади.
 
— Филиппин ҳақида етарлича маълумотга эгамиз. Бу жамоа билан Душанбеда ўйин ўтказгандик, афсуски ўшанда 3:4 ҳисобида ютқазиб қўйгандик. Филиппин жуда яхши ривожланаётган жамоалардан бири, рақиб устози Томас Дулига ва бутун жамоага ҳурмат билан қарайман.

Осиё Кубогига чиқиш учун эртага фақат ғалаба қозонишимиз кераклигини билардик. Бу вазифани ҳеч ким биздан олгани йўқ, Осиё Кубогига чиқмоқчимиз. Баъзи йигитларда кичик жароҳат бор эди, аммо эртанги баҳсга барча тайёр бўлади деб ўйлайман.

Филиппин билан Душанбедаги ўйин натижаси туфайли босим борми? Ҳеч қандай босим йўқ. Ўша учрашувдан сўнг кўплаб ўйинлар ўтказдик. Филиппиннинг кучини биламиз, баҳс жуда оғир бўлишини биламиз, - дейди Фузайлов. 

Маълумот учун, сўнгги турдан олдин Тожикистон терма жамоаис 7 очко билан гуруҳда 3-ўринда бормоқда. Яман сўнгги турда Непал билан ўйнайди. Гуруҳда дастлабки икки ўринни олган жамоалар БААда бўладиган Осиё Кубогига йўлланма олишади. 


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fft.tj