Хафа бўлган Найнгголан фаолиятини якунлади

Aslanov Jasurbek
21 май 2018
"Рома" ярим ҳимоячиси Ража Найнгголан "Инстаграм"даги саҳифаси орқали терма жамоадаги фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди.

Бугун, 21 май куни Бельгия терма жамоасининг ЖЧ-2018 учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди ва унда Найнгголанга жой топилмади.

"Халқаро фаолиятим якунига етгани ҳақида эълон қилмоқчиман. Ўз мамлакатим шарафини ҳимоя қилиш учун доимо бор кучимни ишга солганман. Афсуски, баъзиларни ўзлигинг қониқтирмайди. Бугунги кундан Бельгия терма жамоасининг асосий мухлисига айланаман" - деб ёзди Найнгголан.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia