

"Битимни узайтириш ва клубда қолиш қарорини қабул қилиш осон бўлди. Мен, менинг штабим, раҳбария, ходимлар ва мухлислар ўртасидаги муносабатлар жуда яхши. Биз 2,5 йил ичида ажойиб натижаларга эришдик ва энди мамнуният билан келажакка қарайман.
Премьер-лигадаги ҳаётга кўникиш учун кўп ишлашимиз керак. Аммо бунга эришиш учун бизда ҳамма нарса бор деб ўйлайман. Клубга келганимдан бери қўллаб-қувватлаётган мухлисларга раҳмат. Улар бизнинг муваффақиятимизда катта рол ўйнашди" - дейди Вагнер.
"Хаддерсфилд" Вагнер қўл остида Чемпионшипдан Премьер-лигага чиқди ва сўнгги мавсумда жамоани АПЛда сақлаб қолди.



