Хабиб, Конор, Ислам ва бошқалар. Суперюлдузларнинг UFC'даги дебюти қандай бўлган?
21 авг 2023 20:00
Янгиликлар
Хабиб, Конор, Ислам ва бошқалар. Суперюлдузларнинг UFC'даги дебюти қандай бўлган?
Хабиб Нурмагомедов
Хабиб UFC'даги дебютини 2012 йилда қилган. Унинг рақиби Камал Шалорус эди - 7-2-1 рекорд. Хабибдан кейин Шалорус фақат Жим Миллерга ютқазди. Фақат МДҲда жанг қилган Нурмагомедовни Ғарб томошабинлари танимас эди, шу боис унинг дебютигача ҳеч қандай шов-шув бўлмаган. Шалорус 23 ёшли Нурмагомедов учун қийин рақибдек туюлди. Аммо жангда Хабиб тўлиқ устунлик қилди: у бир неча марта тейкдаун амалга оширди, рақибни нокдаунга учратди ва учинчи раундда уни бўғиб қўйди.
Нурмагомедовнинг ўзи дебютидан мамнун эмасди. Нокдаунга қарамай, зарба жуда хом эди. Партерда ишлаш ҳақида ҳам саволлар бор эди - Хабиб ҳали graund-and-paund машинасига айланмаган эди. Иккинчи раундда у Шалорусни икки марта йиқитди, аммо фаол ҳаракатлар йўқлиги сабабли ҳакам уларни тўхтатди.
«Менга жуда катта босим бўлди, олдин ҳеч қачон октагонда жанг қилмаганман ва машқ қилмаганман, ҳатто уни жонли кўрмаганман. Бунгача МДҲда фақат гиламда ёки рингда чиқиш қилганман. Эсимда, дебют жангимдан сўнг уйга қайтиб келганимда отам менга: «Нима деб ўйлагандинг, у ерда сенга осон бўлади дебми? Ёки у ерда сени шунча вақт кутишган деб ўйладингми? Сен ушбу лига билан шартнома имзолаган 600 нафар жангчининг бирисан. Агар сен энг зўр бўлишни истасанг, машқ қилишинг, умид қилишинг ва чидашинг керак», - деган эди дея хотирлаб ёзди Нурмагомедов ижтимоий тармоқларда.
Ислам Махачев
Махачев ҳам АҚШга келгунига қадар октагонда жанг қилмаган. «Мен ҳаётимда биринчи марта октагонни кўришим эди. Доғистонда...
Материалнинг тўлиқ қисми қуйидаги саҳифада > > > Хабиб, Конор, Ислам ва бошқалар. Суперюлдузларнинг UFC'даги дебюти қандай бўлган?
Фикрлар