Хаби Алонсо: "Беллингем клубнинг келажакдаги лойиҳаларида асосий роль ўйнайди"
28 май 2025 13:57
Янгиликлар
Хаби Алонсо: "Беллингем клубнинг келажакдаги лойиҳаларида асосий роль ўйнайди"
"Реал"нинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо Жуд Беллингемнинг янги вазифаси ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
Беллингем Карло Анчелотти қўл остида майдон марказида, 10-рақам сифатида ўйнади, бу унинг самарали ҳаракатлари билан тасдиқланади. Англиялик футболчи ўтган мавсум 14 та гол урди ва шунча голли узатмани амалга оширди.
"У ҳар қандай жойда фойда келтиради, чунки у ўзгача футболчи. Унинг порлаши – "Реал" учун даврни белгиловчи футболчининг порлаб чиқиши. Менимча, 21 ёшли футболчи клубнинг келажакдаги лойиҳаларида асосий роль ўйнайди.
У билан яхши жойда ва қулай пайтда ишлашдан мамнунман. Уни ярим ҳимоячи сифатида кўраман. Биз уни имкон қадар фойдали ўйинчига айлантирамиз", – деди испаниялик мураббий.

Алонсо "қаймоқранглилар" билан 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган шартнома тузди ва мадридликлар жамоасини 3 мавсум бошқаради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар