

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, битим якунланиш босқичида.
Футболчи бир йиллик ижарага йўл олиши керак. Бельгия клуби португалияликнинг келаси мавсумдаги маошининг барчасини қоплашга рози бўлди.
Эслатиб ўтамиз, "бўрилар" икки йил олдин Силванинг трансфери учун "Порту"га 40 млн евро тўлашган. Ёш футболчи ўшанда Португалия клубининг асосий жамоасида ҳам ўйнамасди ва камдан-кам захирадан ўйинга қўшиларди.



