"Вулверхэмптон" "Ювентус" ярим ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи

Alisher
3 апр 2020
Туриннинг "Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Сами Хедира Англия Премьер-лигаси клубидан таклиф олди.

32 ёшли германиялик футболчининг хизматларига "Вулверхэмптон" қизиқиш билдирмоқда.

"Бўрилар" ярим ҳимоячини ўз сафларига қўшиб олишмоқчи, аммо Хедиранинг маоши трансферга ҳалақит қилиши мумкин.

Сами Хедиранинг "Ювентус" билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Футболчи жорий мавсум А Серия доирасидаги 12та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Transfermarketweb