UZ

Сўнгги янгиликлар

07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  0 07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  1 07:05Келаси мавсум бунақаси EЧЛда илк бор бўлади  4 02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  3 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  26 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  3 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  3 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  2 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  10 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1

Вук Расович: "Бугун ёш футболчиларга имкон бердик. Улар 60-дақиқадан кейин чарчаб қолишди" Янгиликлар

Вук Расович: "Бугун ёш футболчиларга имкон бердик. Улар 60-дақиқадан кейин чарчаб қолишди"

Осиё Чемпионлар Лигаси 6-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Файҳа" (1:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Вук Расович ҳамда футболчи Султон Мандаш матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб берди.

- Жароҳатланган футболчиларимиз кўп эди. Бугунги учрашувда ёш футболчиларга имконият бердик ва улар жуда яхши ўйин намойиш этишди. Йигитларимдан фаҳрланаман. Бугун ажойиб ўйин ўтказдик. 

Султан Мандаш: - Қийин уч очкони қўлга киритдик. Рақибимиз жуда кучли эди, улар майдоннинг ҳар бир қаричи учун курашишди. Яратганга шукр бугун ғалаба қозондик. Бош мураббийимизга ҳам раҳмат айтаман. "Пахтакор"га қарши учрашувларга бизни яхши тайёрлади.

- Жамоа таркибидаги йўқотишлар ҳақида кўп гапирдингиз. Асосий таркиб футболчилари бугун майдонда бўлишмаганига қарамай, бугун жамоангиз ғалаба қозонди. Бугун "Ал Файҳа" жуда яхши ўйнадими ёки "Пахтакор" кучсиз ўйин намойиш этдими?

- Бугунги ғалабанинг сабаби - кўп меҳнат қилаётганимиз. Мен бугун ёш футболчиларга ишонч билдирдим ва улар ишончимни оқлашди ва ажойиб ўйин ўтказишди. Яна бир маротаба такрорлайман, бугун футболчиларим намойиш этган ўйин мени яхши томонлама ҳайратга солди.

- "Пахтакор"га бугун нима етишмади деб ўйлайсиз?

- "Пахтакор" кучли жамоа ва улар бугун ёмон ўйнашмади. Битта ўйиндан ҳулоса чиқариш нотўғри деб ўйлайман. Рақиб бугун яхши қаршилик кўрсата олди.

- Бугун футболчиларингиз кўп вақт чўзишди. Бунга сабаб нима футболчилардаги чарчоқми ёки "араб" футболига ҳос симуляцияларми?

- Биз ёш футболчиларни ўйнатдик. Ёш футболчиларимиз эса тез чарчаб қолишди. Сабаби уларда тажриба кам ва улар кучини 90 дақиқалик ўйинга тўлиқ тақсимлай олишмади. 60-дақиқадан сўнг чарчаб қолишди. Бу нормал ҳолат.

- ОЧЛдаги дастлабки учрашувлардан сўнг "Ал Файҳа" кўп танқидларга учради. Якунда эса жамоа иккинчи ўринни эгаллади.

- Ҳа, дастлабки турларда ўйинимиз бироз қовушмади дея оламан. Ҳозирги кунга келиб эса яхши спорт ҳолатидамиз ва яхши қаршилик кўрсата олдик деб ўйлайман/

- Плей-офф босқичига 4та Саудия клублари чиқиши мумкин. Футболчи сифатида ушбу ҳолатга қандай фикр билдирасиз.

Султан Мандаш: - Бу яхши ҳолат. Умид қиламанки Саудия Арабистонининг барча жамоалари кейинги босқичга чиқа олишади.

- "Пахтакор" бугун эрта гол урди, бу эса жамоангизнинг вазифасини янада қийинлаштириб юборди. Лекин шунга қарамай жамоангиз "камбэк" қайд этди. Жамоангиз ўйинда бурилиш ясай олишига нима сабаб бўлди?

- Биринчи бўлимда урган голимиз жуда катта аҳамиятга эга эди. Биринчи бўлимдаги гол "камбэк" учун дастлабки туртки бўлди. Иккинчи бўлимга эса режа тайёрлаб қўйган эдим. Захирадан майдонга тушган футболчиларимиз ҳам анча фойда келтиришди. Биринчи таймдаги голимиз сабаб бугун "камбэк" қайд эта олдик.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика