

30 ёшли Хорватия терма жамоаси ўйинчиси Мадрид клубини шартнома муддати якунлангани сабаб тарк этди.
Врсалько "Атлетико"да 2016 йилдан бери ўйнаётганди, у фақатгина 2018/19 йилги мавсумни ижара асосида "Интер"да ўтказган.
Футболчи "Атлетико" таркибида 2021 йилда Ла Лигани ва 2018 йилда Европа Лигасида ғолиб чиққан. У мадридликлар таркибида 100та ўйин ўтказди.
Қайд этиш керакки, футболчи эндиликда фаолиятини Грециянинг "Олимпиакос" клубида давом эттиради.




