

25 ёшли польшалик посбон агар Рим клубида асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйса Англияга қайтади.
«Майдонга тушмаслик мен учун азоб. Ўйинларни четдан томоша қилишни хоҳламайман», – дейди Шесни интервьюларидан бирида.
Июнь ойига қадар мўлжалланган ижара шартномасига кўра «Арсенал» унинг маошининг бир қисмини тўлайди ва Шесни «Рома»да кўпроқ ўйинда майдонга тушиши керак.
Сўнгги ўйинда Руди Гарсия 38 ёшли Морган Де Санктисни майдонга туширди. Бу мавсумда Шесни 15та ўйинда майдонга тушди.



