UZ

Сўнгги янгиликлар

12:102026 йилда бўладиган халқаро мусобақалар  0 11:44"Нефтчи" Туркияга йўл олмоқда. Таркибда кимлар бор?  5 11:26Мозийга қайтиб... Бир сурат тарихи  0 10:52Энцо Мареска товон пулининг бир қисмидан воз кечди  1 10:23ESPN АПЛнинг ўтган йилдаги энг яхши ўнта ёзги трансферлари рўйхатини эълон қилди  0 09:54"Ал Ҳилол" хусусий клубга айланмоқда  1 09:25Романо "Челси" бош мураббийи лавозимига асосий номзодни эълон қилди  1 08:57"Бухоро" икки нафар тажрибали футболчилар билан шартнома имзолаши мумкин  6 08:28Сергеев учун яна бир даъвогар пайдо бўлди  8 08:00"Динамо" легионери "Бунёдкор" ёки "Андижон"га ўтиши мумкин  1 07:30Хато тан олинди: "Арсенал" дарвозасига пенальти белгиланиши керак бўлган  4 02:58АПЛ. Дуранглар оқшоми: байрамдан кейин жамоалар ғолиб бўлишни исташмади  15 01:23Габон термаси тарқатиб юборилди  3 00:45Жалолиддин Машарипов: "Жароҳат олмадим"  15 00:27АПЛ. "Ливерпуль" "Лидс"ни яна мағлуб эта олмади, дербида ҳам дуранг  7

Воҳид Холбоев: "Бир-икки йиллардан кейин "Локомотив-БФК" ўзгаради" Янгиликлар

Воҳид Холбоев: "Бир-икки йиллардан кейин "Локомотив-БФК" ўзгаради"

Про-лиганинг "B" гуруҳида "Локомотив-БФК" мағлуб этилганидан кейин "Нурафшон" бош мураббийи Воҳид Холбоев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Локомотив-БФК" лиганинг сўнгги поғонасида кетаётган бўлса-да, яхши ўйин кўрсатмоқда. Бугун рақиблар биринчи бўлимда яхши қаршилик кўрсатишди. Аммо иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди. Рақиблар таркибининг катта қисмини ёшлар ташкил қилади. Улар оддий жойларда хатоларга йўл қўйаверишди ва шу орқали жазоланишди. Шу жамоанинг ўзаги ушлаб турилса, бир-икки йиллардан кейин "Локомотив-БФК" анчагина кучаяди. Бунга аминман.

Биринчи бўлимнинг иккинчисидан фарқи? Биринчи бўлимда "Локомотив-БФК" футболчилари бизга позицион жиҳатдан бўш жойлар очиб беришмади. Бизда тажрибали футболчилар жуда кўп. Улар вазиятдан қандай чиқиб кетиш кераклигини яхши билишади. Шу боисдан иккинчи таймда кўплаб голлар урдик ва уч очкони қўлга киритдик. Йигитларга раҳмат айтаман.

Молиявий томондан ўзгаришлар бор. Бу яхши томонга. Асосийси улардан талаб қила оляпмиз", - деди Воҳид Холбоев.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика