UZ

Сўнгги янгиликлар

11:14Тер Штеген қишда "Барса"ни тарк этишни режалаштирмаяпти. Нега?  0 10:49А Серия президенти: "Милан" — "Комо" учрашуви Австралияда ўтказилади  0 10:32U-22 Осиё чемпионати-2013. Антирекордчи Ўзбекистон, голни нишонлашда жароҳатланган мураббий ҳамда чилим чекиш туфайли шифокорсиз қолган жамоа тўғрисида ҳикоя қиламиз   0 09:52Дания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Оге Харейде вафот этди  0 09:00Каррагер: "Салахнинг хатти-ҳаракати ҳақиқий шармандалик эди"  5 08:37Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори "Нефтчи"га ўтди  7 08:00Бруну Фернандеш: "Менда иккита яхши таклиф бор эди"  3 07:30Невеш АПЛга қайтиши мумкин  1 06:36Мундиал тарихи. Пора эвазига иштирокчи бўлган чемпион, Фаластин номидан қатнашган Исроил ҳамда фашизм тарғиботига айланган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз  2 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ютқазди, "Пэлас"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 01:58"Наполи" Италия Суперкубоги финалида!  3 01:29Бастони "Барселона"нинг қизиқишлари ҳақида гапирди  1 00:59Зидан "Реал"га қайтмоқчи эмас  1 00:25Туркия кубоги. "Галатасарой" ўз майдонида "Истанбул Башакшеҳир"ни мағлуб этди  19 00:13"Атлетико" ҳимоячиси 2 ойга сафдан чиқди  0

Воҳид Шодиев: "Қишда йўқотилган икки ой қимматга тушди" Янгиликлар

Воҳид Шодиев: "Қишда йўқотилган икки ой қимматга тушди"

Бугун "Бунёдкор" клуби янги ўйинчиларни таништириш маросимини ўтказди.

Унга кўра, "Қизилқум"дан ўтган ҳужумчи Воҳид Шодиев 14-рақамда ўйнайдиган бўлди. Тадбирдан кейин ҳужумчининг "қалдирғочлар" сафига ўтиши борасидаги фикрларини билиш мақсадида кичик суҳбат уюштирдик.

- Биринчи даврани "Қизилқум"да омадсиз ўтказганингизни ҳисобга олганда, "Бунёдкор"да рақобатга бардош бера оласизми?
- Муҳими рақобатнинг борлиги. Рақобатдан қўрқмайман, ишлайман ва ҳаракат қиламан. Биринчи даврада жароҳатлар ва айрим сабабларга кўра ўзимни кўрсата олмадим. "Бунёдкор"да имконият беришса, ундан фойдаланишга ҳаракат қиламан. "Қалдирғочлар" сафига айнан рақобат борлиги учун ҳам ўтдим. Чунки, айнан шу омил футболчини ўз устида кўпроқ ишлашга мажбур қилади.

- "Қизилқум"да фақат жароҳат ҳалал бердими ёки ўйин услубига мос тушмадингизми?
- Балки, уларнинг ўйин услубига ҳам мос тушмагандирман. Камига жароҳат. Бир қанча сабаблар йиғилиб омадсиз давра бўлди. Мен учун энг катта минус бўлгани, футболчининг жисмоний ҳолати учун жуда зарур бўлган қишки йиғинни ўтказиб юбордим. Икки ой давомида футболдан четда бўлдим. Шу сабаб, ўша йўқотилган икки ой ўрнини тўлдириш қийин бўлди.

- Мураббий "Бунёдкор"га таклиф этиш жараёнида сиздан нимани кутишини айтдими?
- Бу клубда олдин ҳам ўйнаганман. Жамоа ўз олдига доимо катта мақсадларни қўяди. Клуб ичидаги принципларни ва талабларни яхши биламан. Шу ўринда, менга олдинги ҳолатимга қайтиш учун имконият бераётган Миржалол Қосимовга раҳмат айтаман.



Толибжон Қосимов суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика