Воҳид Шодиев: “Ўз вилоятим шарафини ҳимоя қилиш ёқимли”
09 авг 2016 14:27
Янгиликлар
Воҳид Шодиев: “Ўз вилоятим шарафини ҳимоя қилиш ёқимли”
Олий лига ўн еттинчи турдан жой олган “Қизилқум” — “Шўртан” учрашувидан олдин навоийликлар ҳужумчиси Воҳид Шодиевнинг фикрлари билан қизиқдик.
— Бугун иккинчи давранинг ўз майдонимиздаги илк учрашувида майдонга тушамиз, — дейди навоийликлар ҳужумчиси Воҳид Шодиев. — Рақибимиз — “Шўртан” таркибида кўплаб тажрибали футболчилар бор. Шу боис, биз олдинда қийин ўйин кутмоқда. Аммо биз ўз мухлисларимиз қаршисида ўйнаймиз. Улар биздан чиройли ва ҳужумкор футбол кутишаётганига шубҳа йўқ.
Ўз вилоятим шарафини ҳимоя қилиш мен учун жуда ёқимли, албатта. Жамоамизнинг бугунги баҳсда ижобий натижани қайд этиши учун бор маҳоратимни ишга солишга ҳаракат қиламан.
“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар