Воҳид Шодиев "Машъал" билан 2 йиллик шартнома тузди
20 мар 2018 11:35
Янгиликлар
Воҳид Шодиев "Машъал" билан 2 йиллик шартнома тузди
Тажрибали ҳужумчи, Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ футболчиси Воҳид Шодиев «Машъал» жамоаси аъзосига айланди.
Шодиев айни пайтда клуб билан бирга ва у "газчилар" билан икки йиллик битимга имзо чеккан. Футболчининг ўзи ҳам ушбу хабарни расман тасдиқлади. Бундан ташқари, Воҳид Шодиев Малайзия чемпионатида маълум муддат фаолият кўрсатди. Малайлар юртида "Перак" клуби шарафини ҳимоя қилган футболчи 10та баҳсда майдонга тушиб рақиблар дарвозасига 2та гол киритишга эришган эди.
Шодиев фаолияти давомида юртимиздаги «Бухоро», «Бунёдкор», «Нефтчи», «Қизилқум» каби жамоаларда тўп тепган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар