

РФИ 70 ёшли голландни бош мураббий этиб тайинламоқчи.
Хиддинк эса бу маълумотни тасдиқлагани йўқ: «Мен яқиндагина «Челси»даги фаолиятимни тугатдим. Оилам билан таътилни ўтказаман ва июль ойида фаолиятим ҳақида ўйлаб кўраман».
Эслатиб ўтамиз, Хиддинк Россия терма жамоасида 2006-2010 йилларда ишлаган. Ушбу мураббий қўл остида руслар Евро-2008 ярим финалига етиб борган, бироқ ЖЧ-2010га чиқа олишмаган.



