"Водий футболи": 29-турдан олдин йўқотишлар

Narzulla Saydullayev
3 ноя 2015
Водий клублари 29-тур ўйинларини 5 ноябрь куни ўтказишади.

"Қўқон-1912": "Сўғдиёна" билан ўйинга чипталар сотувга чиқди

Пайшанба  куни бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” учрашуви учун чипталар сотувга чиқди.

Чипталар 2 хил тоифада бўлиб 5000 ва 10 000 сўмдан сотилмокда.

Шунингдек, учрашувнинг бошланиш вақти ҳам маълум бўлди. Эртага 14:00да ўринбосарлар баҳси ўтказилса, асосий таркиб учрашуви ҳам 5 ноябрь куни соат 14:00 да бошланади.

Барча мухлисларни стадионга чорлаб қоламиз.


"Навбаҳор": Ғузорда Валижонов ўйнамайди

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби олий лиганинг 29-турида Ғузорнинг "Шўртан" клубига қарши ўтказади.

5 ноябрь кунги ўйинда "лочинлар" ярим ҳимоячиси Отабек Валижонов майдонга туша олмайди. Сабаби унинг огоҳлантиришлари 8тага етди ва дисквалификация қилинди.


"Нефтчи": "Бухоро"га қарши ўйинда иккита йўқотиш

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби 29-турни сафарда олий лигада қолиш учун курашаётган "Бухоро"га қарши ўйнайди.

Учрашувда фарғоналиклар сафида Мансур Саидов ва Рўзимбой Аҳмедов иштирок эта олишмайди. Уларнинг огоҳлантиришлари сони 4тага етгани боис дисквалификация қилинишган.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia