Владислав Цейтлин “Бунёдкор” ФКда семинар ўтказди
25 май 2016 13:10
Янгиликлар
Владислав Цейтлин “Бунёдкор” ФКда семинар ўтказди
24 май, душанба куни “Бунёдкор” ФК қароргоҳида футбол учрашувларига киритилган янги қоидалар бўйича семинар ўтказилди.
ФИФА рефериси Владислав Цейтлин олиб борган семинарда “Бунёдкор” футбол клубининг асосий таркиб жамоаси мураббийлари ва футболчилари иштирок этишди. Видеоматериаллар ёрдамида ўтказилган семинарда асосан Англия премьер-лигаси учрашувларида юз берган баҳсли вазиятлар ҳамда футбол қоидаларига киритилган янги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар берилди. Футболчиларни қизиқтирган саволларга Владислав Цейтлин батафсил жавоблар берди.
Умуман олганда, ушбу семинарда иштирок этган “қалдирғочлар” футбол қоидаларига киритилган энг сўнгги янгиликлар ҳақида етарлича маълумотга эга бўлишди.




Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Фикрлар