Витсель "Боруссия"да сўнгги мавсумини ўтказмоқда
10 апр 2022 19:48
Янгиликлар
Витсель "Боруссия"да сўнгги мавсумини ўтказмоқда
Хабарларга қараганда, Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Аксель Витсель жорий мавсум якунлангандан сўнг "арилар"ни тарк этади.
Манбанинг хабар қилишича, футболчининг 2022 йилнинг 30 июнига қадар ҳисобланган шартномаси немис клуби раҳбариятининг қарори билан узайтирилмайди, бу ҳақда Витсель ҳам аллақачон хабардор қилинган.
Шунингдек, манбага кўра, Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси фаолиятини хорижда – MLS'да давом эттиришини таъкидлаган.
33 ёшли Витсель жорий мавсумда Бундеслигада 25 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди
Морган Роналдунинг шартли дисквалификацияси ҳақида: "Тўғри қарор. Криштиануни атайлаб кийимидан тортишган"
"Насаф"нинг икки етакчиси "Пахтакор"га ўтади
Фикрлар