UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  18 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дуне асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  2 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  21 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8

Виталий Левченко: "Юлдузли жамоалар ҳар доим ҳам натижага эришавермайди. Шунчалик саволларингиз кўп-ми?" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Юлдузли жамоалар ҳар доим ҳам натижага эришавермайди. Шунчалик саволларингиз кўп-ми?"

Суперлига 10-туридан ўрин олган ОКМК - "Нефтчи" (2:2) баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

"Яхши ўйин бўлди. Икки жамоа ҳам бир-бирини пухта ўрганиб чиққан экан. Биринчи бўлимда рақиб ҳужумчисига кўп очиқ зоналарни тақдим этдик ва шу сабабли қийналдик. Танаффусда эса ўзгаришга қўл урдик. Дуранг адолатли натижа бўлди деб ўйлайман" - дея фикр билдирди Виталий Левченко баҳс якунлангач.


- Жамоангиз гол ўтказиб юбормагунга қадар иккинчи рақам бўлиб ўйнаётган эди. Фақатгина голдан сўнг жонланиш бўлди. "Нефтчи" бугун Олмалиққа бир очкони қўлга киритиш учун келганмиди?


- Биз ғалаба учун келгандик. Барча жамоа ғалаба қозонишни истайди. ОКМК жамоасининг кучли жиҳатларини бартараф этишга интилдик. Жорий мавсумда битта ўйинда очиқ футбол ўйнашга ҳаракат қилдик, бироқ натижа биз кутгандек бўлмаган эди. Таҳлил қилиб чиқамиз ва бир хулосага келамиз. Биз рақибнинг кучли тарафларини ҳисобга олган ҳолда ўйнаймиз. Ҳужумкор футбол намойиш этганимизда ОКМК футболчиларига очиқ зоналарни тақдим этган бўлардик. ОКМК эса бўш зоналар туфайли камбэклар қайд этиб келмоқда. Жанговар ўйин гувоҳи бўлдик.


- Жамшид Искандеров сўнгги учрашувларда 60 дақиқа ҳам ўйнамаяпти. Бунга сабаб унинг жисмоний ҳолатими ёки бу сизнинг қарорингиз?


- Биз ўйин давомида қайси футболчиларни майдонга тушириб, ўйин сифатини ошира олишимиз ҳақида ўйлаймиз. Жамоада тахминан 20та футболчи бор ва биз ротацияга қилишга мажбурмиз. Кимдир ўйинга қўшилиб кета олади, кимдир эса йўқ. Ғиёсовнинг тезлиги эвазига ўйинни кучайтира олардик ва шу сабабли шундай қарорга келдик.


- "Нефтчи" Ўзбекистондаги энг кучли таркибга эга, лекин шунга қарамай жамоангиз асосан ҳимояга эътибор қаратмоқда. Ўтган мавсумда "Навбаҳор" ҳам шундай юлдузли таркибга эга бўлган эди ва гол уриши билан ҳимояга ётиб олиш билан банд эди. Сизнинг жамоангиз ҳам шундай ўйнамоқда. "Навбаҳор" сценарийси такрорланишидан қўрқмайсизми?


- "Реал" юлдузли таркибга эгами? Тушунинг, фамилиялар футбол ўйнамайди, оддий инсонлар футбол ўйнашади. Қачондир мен ҳам ўз фациялимга ва номимга эга бўлганман, аммо ҳозир майдонга тушиб ўйнаб бера олмайман. Футболда талаблар бор ва уларни бажариш керак. Журналистлар биздан ҳужумкор ўйин кутишади. Биз фақат ҳужум қилиб, 0:4 ҳисобида мағлуб бўлайлик-ми? Шунда сизлар, ҳужумкор ва чиройли футбол учун мақтайсизларми? Футбол интеллектуал ўйин. Масалан, шахмат ўйнаганингизда истаганингизча юриш қилмайсиз-ку. Стратегия орқали ўйнайсиз. Футбол ҳам шундай. Талабларга жавоб берадиган футболчилар майдонга тушишади. Юлдузли жамоалар ҳар доим ҳам натижага эришаверишмайди. Сабаби тактика, тартиб ва стратегия деган нарсалар бор.


- Агар футболда номлар роль ўйнамаса, унда нега "Нефтчи" таркиби бунчалик кучайтирилди?


- Шунчалик саволларингиз кўп-ми? Мен ушбу саволларга дарҳол жавоб бера олмайман. Барчаси учун вақт керак. ОКМК ўз таркибини неча йилдан бери ўйнатиб келмоқда. Танаффусда жамоа таркибини ўзгартирсак, ОКМКнинг ўйини қизиқарли бўлишда давом этадими? Менимча, йўқ. Бир гуруҳ футболчиларни харид қилгандан сўнг барчаси яхши бўлиб кетади деб ўйлайсизларми? Ҳар бир мураббийнинг ўз қарашлари бўлади. Жамоа ҳам оддий инсонлардан иборат. Ҳеч ким машина эмас. Қайсидир жамоада 70-80 метр ортга қайтиш талаб этилмади, бошқасида эса бундай талаб бор. Фарқ шунда.


- "Нефтчи" мағлуб бўлаётганида Марушичнинг ўрнига Табатадзени майдонга туширди. Мағлуб бўлаётган жамоа нега иккита ҳужумчи билан ўйнамади? Жамоангиз битта ҳужумчи билан ўйнашда давом этганининг сабаби нимада?


- Биз икки нафар ҳужумчи билан ўйнадик-ку.


- Искандаров ҳужумчи эмас-ку.


- У ҳужумчи вазифасини бажаради. Сиз "Барселона" ҳужумчисиз ўйнаганини кўрганмисиз? Мен сизга бир савол берай. Табатадзе ва Марушич бир хил функциядаги ўйинчилар. Уларни бир вақтда майдонга ташласак, ким ортга қайтади. Бундай жараёнларни тушуниш учун, жамоа ичидаги бўлиш керак. Бир футболчи тўпни қабул қилувчи ва курашувчан бўлиши керак. Иккинчиси эса ҳимоячиларни ортда қолдириши ва тўпни қабул қилиш учун очилиши талаб этилади.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика