UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Виталий Левченко: "Йигитларнинг тонусдан чиқиб қолгани сезилди" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Йигитларнинг тонусдан чиқиб қолгани сезилди"

Coca Cola Суперлиганинг 20-турида "Бухоро" мағлуб этилганидан кейин "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко ўз фикрларини билдирди.




- Ўйин стартида ишлар унчалик ўхшамади. Чунки бир ой бўлди-ки, расмий ўйинларда иштирок этмадик. Шунингдек, бир қанча йигитларда ҳаяжон ҳам сезилди. Ўйин бошида кимлардадир ваҳима сезилди, кейин барча ўзини тиклаб олди ва назорат қилишни бошлади. Хурсандман, бугун нафақат голлар урдик, балки, яхши ўйин ҳам намойиш қилдик. 

- Ўйинлар орасидаги вақтнинг катталиги бугунги ўйинда қанчалик сезилди?

- Айтганимдек, таъсири катта бўлди. Ўйин бошида кераксиз жойларда тўп йўқотдик. Йигитлар тонусдан чиқиб қолгани сезилди. Йигитларга раҳмат айтаман. Улар ўзларини ҳам назоратга олиб, тўп билан бўлиб, яхши ўйин кўрсатишди. Албатта, бу ҳолат ҳам ўз сўзини айтди. Ўйин ярмига келганда биз бирдам коллектив сифатида кўрина бошладик, босимни оширдик ва рақиб ҳимоясини ёриб ўтиб, натижага эришдик. 

- Грузиялик Никабадзенинг ўйини ҳақида.

- Улар керакли кўрсатмаларни, ўзларининг функцияларини бажаришмоқда. Улар гол уришлари, муҳим пасларни беришлари керак. У бугун ушбу вазифасини қойилмақом тарзда бажарди. Гиоргидан мамнунман, бугун иккита гол урди. Учинчисини эса ҳисоблашмади. Сабабини билмайман, эпизодни кўрмадим. Уни Ўзбекистон чемпионатидаги почин билан табрикладим. Энди у навбатдаги учрашувини янада ишончлироқ тарзда ўтказади.

- Кейинги ўйин асосий рақобатчига қарши сафарда ўтказилади. Бу ҳақда нима дейсиз?

- "Насаф" - катта мақсадли жамоа. Уларнинг ўйинлари яхши. Бўлажак учрашув барча учун оғир ўтади. "Насаф"ни тахлил қилиб чиқамиз, улар қай тариқа ўйин қуришади, қандай қилиб кескин ҳужумлар уюштиради. Қаршидан ижобий натижа билан қайтишга ҳаракат қиламиз. 

- Бугунги ғалабани кимга бағишлаган бўлардингиз?

- Барча ғалабаларни мухлислар учун бағишлаймиз. Улар трибунани тўлдириб, бизни ажойиб тарзда қўллаб туришибди. Уларга миннатдорлик билдираман.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика