UZ

Сўнгги янгиликлар

12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   0 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  11 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  10 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  37 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2

Виталий Левченко - "Турон"нинг таклифига нега йўқ дегани ва ОЧЛ ҳақида Янгиликлар

Виталий Левченко - "Турон"нинг таклифига нега йўқ дегани ва ОЧЛ ҳақида

Айни пайтда Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлиб турган мухбиримиз Камолиддин Алимов "Истиқлол" жамоасининг машғулотидан лавҳа тайёрлади.

Ушбу лавҳадан бевосита жамоа бош мураббийи Виталий Левченко билан суҳбат ҳам ўрин олган. Қуйида уни матнли тарзда эътиборингизга ҳавола қиламиз.

"Чемпионлар Лигасига тайёргарлик барчаси режа бўйича кетмоқда. Гуруҳимиз қийин. Биласиз доим "ўлим" гуруҳидан жой олиб келганмиз. Ўйинлар осон ўтмаслиги аниқ. Ўйлайманки ҳаммаси жойида бўлади",- дея гап бошлади Левченко. 

- "Истиқлол" "Ал Ҳилол" билан ОЧЛнинг ўтган мавсумида ҳам тўқнаш келган эди...

- Уларни ўрганмоқдамиз. Кўп футболчилар кетди. Мураббий ўзгарди. Барча жамоалар ҳақида маълумотларга эгамиз. 

- Таркибга янги қўшилганларнинг мослашиш жараёни қандай кетмоқда? Хусусан "Металлург"дан келган Муҳаммад Исаев...

- Умид қиламанки, у тезда мослашиб олади. Ўзбекистон чемпионатида техника ва текзликка асосланган футбол ўйналади. Шуни ҳисобга олсак бу ерда кўникиб олиш учун вақт керак. 

- Ўзбекистонда 3та тур ўтказиб бўлинди. Тожикистонда эса мавсум бошлангани йўқ ҳали. ОЧЛ олдидан бу тўсқинлик қилмайдими?

- Фикриннгизга қўшиламан. Биз ўтган йили ҳам шундай ҳолатга тушган эдик. Сифатли йиғинлар орқали тайёргарлик кўряпмиз. Ўша пайтга келиб яхши ҳолатда бўламиз. Мусобақада бор кучимизни ишга соламиз. 

- Сизни "Турон"га бош мураббий сифатида таклиф қилишгани ҳақида гап-сўзлар тарқалди. Келинг мазкур вазиятга ойдинлик киритиб ўтсангиз...

- Бундай хабарлар бўлгани рост. Ўзаро гаплашдик. Лекин менда ОЧЛда жамоам билан қатнашиш имконияти бор. Шу боис розилик бермадим. Агарда кейинги йил ёки мавсум охирида таклиф бўлса кўриб чиқишим мумкин.  




Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика