UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  4 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  20 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  14 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

Виталий Левченко: "Қарши ҳужумда ўтказиб юборилган голлар мағлубиятга сабаб бўлди" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Қарши ҳужумда ўтказиб юборилган голлар мағлубиятга сабаб бўлди"

Суперлиганинг қолдирилган 5-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Пахтакор" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Ўйин биз учун кутилмаган  бошланди. Қарши ҳужумларда голлар ўтказиб юбордик. Биринчи бўлимнинг ўзида "Пахтакор" жамоаси иккита қарши ҳужумдан унумли фойдаланиб кетди. Биласизми, биринчи голни ўтказиб юборганимиздан сўнг Норчаевнинг вазиятида ҳисобни тенглаштирганимизда умуман бошқача ўйин бўларди. Яхши вазият эди, бироқ якуний зарбага аниқлик етишмади.


Иккинчи бўлимда "Пахтакор"нинг услуби кескин ўзгариб кетди. Режамизда вазиятга қараб иккинчи рақамли услуб ҳам бор эди. Жамоа деярли олдинга чиқмай қўйди. Шундай бўлса ҳам ҳужумларда омадимизни қидирдик, бироқ ўхшамади.


- "Нефтчи"даги муаммолар аниқ нималардан иборат?


- Таркибдаги йўқотишлар, жароҳатлар ва чарчоқ. Асосий таркибни тўлиқ ўйната олмаяпмиз. Ротациялар қилишга уринаяпмиз, бироқ айрим жойларда маҳорат етишмаяпти. Ҳар бир вазиятни таҳлил қилиб борамиз, керакли чораларни қўллашга интиламиз.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика