UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  18 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  32 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  0 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  4 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  16 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0

Виталий Левченко: "Ўйиндан кейин мураббийнинг кайфияти ёмон бўлиши мумкин. Бу нормал ҳолат" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Ўйиндан кейин мураббийнинг кайфияти ёмон бўлиши мумкин. Бу нормал ҳолат"

Coca Cola Суперлигаси 21-туридан ўрин олган "Насаф" – "Нефтчи" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинда мағлубиятга лойиқ эдик. Тўғри, ёмон ўйнамадик, аммо баъзи вазиятларда концентрация етишмади. Муҳим вазиятлардаги бу камчилик бизга голлар олиб келди. Ўйин тенг кечди. Омад бугун "Насаф"га кулиб боқди.

- "Насаф" сизда қандай таассуротлар қолдирди?

- "Насаф" яхши жамоа. Ўзингиз ҳам биласиз-ку.

- Сизга нима етишмади?

- Концентрация.

- Ўйин охирида нима юз берди? Аксарият мураббийлар ўйиндан кейин рақибни ғалаба билан табриклайди ва мағлубиятни тан олади...

- Мен рақиб жамоа мураббийини кўрмаганга олмадим. Ўйиндан олдин мураббийлар кўришмаса бу нарсага оддий қаралади. Ўйиндан кейин қайсидир мураббийнинг кайфияти ёмон бўлиши мумкин. Бу нормал ҳолат. Ҳамманинг ўз ҳуқуқлари бор. Сизлар мени нимададир айблаяпсизларми? Мураббий ўйиндан ҳафсаласи пир бўлди ва ичкарига кириб кетди. Нега менга провокацион саволлар беряпсизлар?

- Абдулло Олимов ва Суннатиллонинг деярли майдонга тушмаётгани нима билан боғлиқ?

- Жароҳат, улар хатто бу ерга келишмади ҳам. 

- "Нефтчи"нинг мавсум олдидаги вазифаси сақланиб қоладими?

- Яна қайтараман, мен оммани тўлқинлантириб ёборадиган гаплар гапиришни истамайман. Мен тартибли инсонман. Мавсум охирида "Нефтчи" нечанчи ўринда бўлишини кўрамиз. Ўшанда "Нефтчи" нечанчи ўринни олганини айтаман.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика