UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  0 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  11 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  401 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  1 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

Виталий Левченко: "Ҳимояда тартибли, ҳужумда эса унумли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Ҳимояда тартибли, ҳужумда эса унумли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик"

Coca Cola Суперлига 8-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Насаф" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида қатнашди


- Ўйин ҳақида

- Бугун биз лиганинг энг кучли жамоасидан бири билан ўйнадик. Ҳозирда улар энг кучли ўйинлардан бирини кўрсатишмоқда. Уларга қарши ўйнаш қийин, айниқса, очиқ футбол. Шу сабаб ҳам биз ҳимояда тартибли, ҳужумда эса унумли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик. Қайсидир вазиятларда уддаладик, баъзиларида эса йўқ. Асосийси, мухлисларимизни бугун хурсанд қила олдик. 

- Владимир Назаров иккита етакчига қарши ўйинда асосий таркибда ўйинни бошлади. Владимир Назаров эндиликда "Нефтчи"нинг асосий дарвозабонига айланди десак бўладими?

- Ҳа, кўриб турганингиздек бизда рақобат бор. Ким ҳақлироқ бўлса, ўша майдонга тушади. Қайсидир ўйинчи майдонга тушишга тайёр бўлмаса, уни бошқа рақобатчиси билан алмаштирамиз. Рақобатсиз ривожланиш бўлмайди. Бугун ҳам Назаров майдонга тушди ва яхши натижа кўрсатдик. 

- Ўйин бошида дарвозабон бир неча хатоларга йўл қўйди. Бу ҳақида нима дея оласиз?

- Бу техник хато. Ишлашда давом этамиз. Кейинги ўйинларда бундай бўлмаслигига ҳаракат қиламиз. Назаров ҳали ёш ва бу хатоларни тўғирлашга улгуради.

- Рубин Хебайга "Нефтчи"га қизиқаётгани ҳақидаги хабарлар қанчалик тўғри?

- Менимча, "Андижон" клуби раҳбарининг сўзларини эшитдингиз. У Хебай кичик суммага сотилмаслиги, уни ўз сафида кўрмоқчи бўлган клуб каттагина пул билан жамоага муражаат қилиши кераклигини айтди. Унга қизиқдик, бу рост, аммо биз катта пулга ўйинчи сотиб ола олмаймиз. Биз ўз бюджетимиздан келиб чиққан ҳолда ишлаймиз. Юқоридаги мавзу бўйича савол бўлиши мумкин эмас. Балки, бойроқ бўлган Саудия Арабистони ёки Қатар клублари у футболчини сотиб олишлари мумкиндир. 

- "Урал" клуби билан ўйин сизнинг режаларингизга қандай таъсир кўрсатади? Чунки ўша пайтда кўпгина жамоалар дам олишда бўлишади.

- Йўқ, ҳеч қандай таъсир ўтказмайди. Биз учун бу ўйинлар ижобий таъсир қилади. Фарғонада ҳам футбол байрами бўлади. Сабаби, РПЛ клуби бизнинг стадионга ташриф буюради. Бу бизга ёмон таъсир кўрсатмайди. 

- Мухлисларга нима деган бўлардингиз?

- "Нефтчи" мухлисларига катта раҳмат. Сизда шундай мухлислар бўлса, жамоада иккинчи нафас йўли очилади. Мухлислар биз учун катта куч беришади. Чарчоқни ҳис қилмайсиз. Жамоада қанча кўп мухлис бўлса, у шунчалик яхши ўйин кўрсатади.

- "Нефтчи" ортиқча шов-шувларсиз мавсумга киришди. Ҳозирда совринлар учун курашмоқда. Иккинчи даврадаги жамоанинг режадари қандай?

- Биз ишлашда давом этамиз. Жамоага бироз янги қон керак. Асосий таркибни ҳам, захирани ҳам кучайтиришга ҳаракат қиламиз. Таркиб борасида муаммога дуч келмасликка ҳаракат қиламиз. Бу борада ишлашда давом этамиз.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика