UZ

Сўнгги янгиликлар

11:36Кубо учун топ-клублар курашади  0 11:12"Байер" футболчиси "Барселона" ёки "Бавария"га ўтади  1 10:53ХХI асрнинг энг яхши африкалик футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  2 10:20«Adidas» Аргентина терма жамоаси билан ҳамкорликнинг 50 йиллиги шарафига махсус форма тақдим этди  1 09:47«Барселона» афсонаси Месси нима сабабдан Роналдудан кучли эканлигини тушунтириб берди  14 09:11Косово футболчилари Руминия билан ўйиндан сўнг кийиниш хонасига бир уюм чиқинди ташлаб кетишди  8 08:30Салоҳ ёшлигида кимга ўхшашни орзу қилганини айтди  0 07:56Родри «Ман Сити»ни тарк этса, қайси жамоага бориши маълум  7 02:54Миллатлар лигаси. Германиядан 7:0, Нидерландиядан 4:0 ва бошқа натижалар  0 01:58"Интер"нинг икки ҳужумчиси келаси ёзда клубдан кетади  0 01:21Дьёкереш учун курашда етакчи клуб номи маълум  4 00:20Сане ўзига янги клуб танлади  2 00:04Миллатлар лигаси. Украина ва Грузия ўзаро дуранг ўйнади, Туркия ўз уйида Уэльсни енга олмади ва бошқа натижалар  0 23:13Погба "Манчестер Юнайтед"га қайтади  3 22:40Дэвис келганидан сўнг ким "Реал"дан кетади?  5

Виталий Левченко: "Охирги дақиқаларда концентрацияни йўқотяпмиз" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Охирги дақиқаларда концентрацияни йўқотяпмиз"

Coca Cola Суперлигаси 9-тури доирасида "Сурхон"га қарши ўйиндан кейин "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко ўз фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин яхши кечди. Икки жамоа ҳам ғалаба қозонишни истади, аммо қаердадир, нимадир етишмади. Шу сабаб ҳам дуранг адолатли бўлди дея оламан. 

- Рамазон ойидан кейин футболчиларнинг спорт формасида бироз тушиш сезилди. Чунки, жамоа очко йўқотяпти, охирги дақиқаларда гол ўтказиб юборяпти. Футболчиларнинг жисмоний ҳолати бўйича муаммолар борми?

- Биз Рамазон ойида ҳам очко йўқотдик, охирги дақиқаларда гол ўтказиб юбордик. Ҳамма гап психологияда. Қачонки гол урсангиз, ҳаёлингизда ғалаба ҳақида ўйлашни бошлаб юборасиз. Муаммо айнан шунда. Охирги сонияларгача ўйнаш керак. Шунда умуман муаммо бўлмайди. Айнан шу устида ишлаш керак. 

- "Нефтчи" катта куч билан ҳужумга борди ва катта куч билан ҳимояланди. Қарши ҳужумлар орқали натижага эришишни мақсад қилганмидингиз?

- Албатта, рақиб ўйинини ўрганиб чиқамиз ва қайси йўллар билан ғалабага эришишни анализ қиламиз. Бугун ҳам бунга ҳаракат қилдик, аммо ҳар доим ҳам бу ўхшайвермайди. 

- Ўтказиб юборилган икки гол ҳам ҳимоянинг хатосими?

- Ҳа, хатоларсиз бўлмайди. Хато қиляпмиз, айниқса, ўйин охирида.  Концентрацияни йўқотяпмиз. 

- Бу камчилик устида ишланмоқдами?

- Албатта. Ишлаяпмиз, аммо ҳали бу муаммодан қутила олмаяпмиз. Учта ўйинда охирги дақиқаларда хато қилиб, очко йўқотяпмиз.

- "Сурхон" мураббийи Сергей Асланов сизни жуда яхши тактик мураббий деб атади. Сиз "Сурхон" ўйинида қандай яхши ёки ёмон жиҳатларни кўрдингиз?

- "Сурхон" анчагина ёш жамоа. Тезлиги юқори бўлган футболчиларга эга ва шу сабаб ҳам тезкор футбол ўйнайди. Кучли прессинг қилишга уринадиган жамоа. Умуман олганда, жамоа тезкор футбол кўрсатади. Биз бу нарсани ўргандик ва "Сурхон"га бўш зоналар бермасликка ҳаракат қилдик. Сабаби, улар бу имкониятдан фойдаланиб кетишарди.

- Мурод Бобожоновда жароҳат борми?

- Йўқ, Бобожоновда жароҳат йўқ. Футболчиларнинг жисмоний кўрсаткичларни текширадиган Catapult тизими бор. Айнан шу тизимдаги кўрсаткичларга кўра Бобожонов ҳозирча асосий таркибдан жой ололмаяпти.

- Лутфулло Тўраевнинг жамоага таъсирини қандай баҳолайсиз?

- Тажрибали футболчи, жамоа сардори. Ҳар бир ўйинда у кўпроқ ўйин амалиёти олиб, ўз формасини тиклашига умид қиламан. Бироз вақт керак бўлади. Тўраев ўзининг эски формасига қайтиши учун унга вақт ва ўйин амалиёти керак бўлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика