UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Қатардаги U17 Жаҳон чемпионатида 3 нафар ўзбекистонлик ҳакам ишлайди  0 21:13"Барселона" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 21:00Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  7 20:54Суперлига. "Нефтчи" "Машъал"ни тотал устунлик билан ютди ва етакчиликни қўлга олди  37 20:20Жезуш: "Стадиондаги мухлисларнинг 80 фоизи Роналду учун келади"  12 19:49Манба: "Челси" Жексонни ижарага беради  0 19:20Жо Коул АПЛ мавсум фаворитини айтди  2 18:46"Наполи" Довбикни сотиб олмоқчи  1 18:21Лукаку: "Жароҳатлар – футболнинг бир қисми"  0 17:312 ўриндиққа 3 одам  6 17:19"Аяччо" банкротлик жараёнини бошлади  3 17:00“Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун НАҚД ПУЛда 1 млрд сўмгача кредит ажратади  7 16:29"Челси" учинчи либосини тақдим этди  1 16:00Марказий Осиё. "Қайрат" ютқазди, "Истиқлол" кубокдан чиқиб кетди, ўзбекистонлик Марадона эса топ-ассистентлардан бирига айланди  1 15:45Павар "Интер"дан кетиши мумкин: Франция ёки Саудия Арабистони?  0

Виталий Левченко "Олимпик"га қарши ўйиндаги мағлубият ҳақида: "Бу Суперлигада тур олдидан башорат қилиб бўлмаслигини билдиради" Янгиликлар

Виталий Левченко "Олимпик"га қарши ўйиндаги мағлубият ҳақида: "Бу Суперлигада тур олдидан башорат қилиб бўлмаслигини билдиради"

"Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко Ўзбекистон Суперлигаси 4-тур доирасидаги "Олимпик" (0:1)га қарши баҳсдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

"Юқори тезликда яхши ўйин бўлиб ўтди. Кўплаб курашларни ҳам кўрдик. Иккинчи бўлимда тўп назорати биз томонимизда эди. Шундай вазиятлар бўладики, сизда ҳудуд ва назорат бўлади, аммо рақиб қарши ҳужумда хавфли бўлади, бугун "Олимпик" шу орқали гол урди ва ғалабага эришди. Биринчи навбатда ўйинни ютиш учун ўз вазиятларингиздан фойдаланишингиз керак ва рақибнинг тезкор қарши ҳужумларига йўл қўймаслик лозим", — дея сўз бошлади Левченко.


— Иккинчи таймда Диёр Туроповни кўрмадик. Бунинг сабаби борми?

— Жамоанинг тайёргарлиги, ўйин назорати, машғулот деган нарсалар бор. Футболчи ўз жонини бермаса ёки унга майдонда берилган қандайдир топшириқни бажармаса табиийки йигирматалик рўйхатга киритилмайди.

— Бугун бутун Фарғона Танташевдан норози бўлди. Бу ҳақда нима дея оласиз?

— Буни изоҳлай олмайман. Олдин айтганимдек, бу масалалар бўйича бошқа коммитет шуғулланади. Бизнинг вазифамиз эса ўйнаш.



— Биринчи бўлимдан сўнг Жасур Жалолиддиновни алмаштирдингиз ва жамоавий ўйин жуда ўзгарди, бу ҳақда нима дея оласиз? Иккинчи саволим, Билол Тошмирзаев ҳужумкор ярим ҳимоячими ёки ҳужумчи?

— Билол универсал ўйинчи. Керак пайтда ҳужумда ҳам, ўртада ҳам ўйнайди. Бугун ҳам яхши ҳаракат қилган ҳолда ўзидан кутилган ўйинни намойиш этди. Захираларга келсак, терма жамоа ўйинчилар миллий жамоадан энг яхши ҳолатларида келишмайди. Уларга ўзларига келишлари ва формага қайтишлари учун вақт керак.

— Чемпионлик учун курашаётган "Насаф", "Пахтакор", "Навбаҳор" ва мана "Нефтчи" очко йўқотишди...

— Бу чемпионатда кураш борлигини ва тур олдидан башорат қилиб бўлмаслигини англатади. Жамоаларга очко керак, барча ғалаба қозонишни истайди ва футбол ўйнайди.




Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика