UZ

Сўнгги янгиликлар

01:54Ла Лига. "Барселона" автогол эвазига меҳмонда "Леганес"ни мағлуб этди  43 01:47А Серия. "Интер" "Кальяри"га 3 та гол урди, "Ювентус" Туринда "Лечче"дан устун келди  0 01:05Саудия Арабистони Про лигаси. Роналдунинг дубли "Ал Насср"га "Ар Риёд" устидан ғалабани тақдим этди  9 00:43Силва ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 00:12"Манчестер Юнайтед" Эдерсонни харид қилмоқчи  0 00:05Суперлига. "Қўқон-1912" ғалаба қозонди, "Динамо" ва "Бунёдкор" эса ўз майдонларида дуранг ўйнашди  0 23:49Темурхўжа Абдухолиқов четлатилишига муносабат билдирди  2 23:30Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Унион"га гол уролмади, "Бавария" ва "Боруссия" ўртасидаги "Дер Класикер"да эса жанговар дуранг қайд этилди  5 23:25АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд" билан дуранг ўйнади  9 23:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Фейха" ўз уйида "Ал Қодисия"ни ишончли ҳисобда таслим этди, Шукуров тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:30"Ливерпуль" Бареллага қизиқиш билдирмоқда  2 22:13Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" ўз уйида мағлубиятга учради, Абдихолиқов 71 дақиқа ўйнади ва ассист қайд этди, Жалолиддинов захирадан ўйинга қўшилди  1 22:11Суперлига. "Қизилқум" сафарда бир киши кам бўлиб қолган "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  9 21:36Баҳром Ҳайдаров: "4 та турдан буён давом этаётган ғалабасиз серия босимидан ўтиб олдик"  6 21:03РПЛ. "Рубин" Қозонда "Локомотив"ни мағлуб этди, Ашурматов сўнгги сонияларда майдонга тушди  5

Виталий Левченко: "Бугун тўп назоратига урғу қаратдик" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Бугун тўп назоратига урғу қаратдик"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Машъал" - "Нефтчи" (1:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ўйинни яхши бошладик ва тўп назоратига катта урғу қаратдик. Иккита гол ҳам урдик, аммо тайм охирида бироз бўшашдик ва гол ўтказиб юбордик. Рақиб хатоларидан унумли фойдаланиш ҳақида йигитларга кийиниш хонасида айтдим. Иккинчи бўлимга катта ишонч билан чиқдик ва ғалабага муносиб ўйнадик. Жамоамиз вакиллари ва мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман.

- Бугун "Нефтчи"дан ротация кутгандик. Лекин бу сезиларли даражада амалга ошмади ...

- Жамоамиздаги кўп футболчилар янги, шу боис ўзаро тушуниш яхшиланиши учун кўпроқ бирга ўйнаш керак. Бизда ҳар бир футболчи ўйинга тайёр бўлиши керак. Асосий таркиб ёки захира таркиб сифатида ҳеч кимни ажратмаймиз. Натижа керак, бунинг учун ким лойиқ бўлса, майдонга туширамиз. Машғулотларда кузатамиз, хулосалар шундан келади.

- 15 апрель куни "Навбаҳор" билан ўйнайсизлар. Шу ўйинда таркиб қандай бўлади?

- Ушбу санага қадар ҳозирча вақтимиз бор. Машғулотларда ким қанчалик тайёр эканини кўриб оламиз. Якуний хулоса энг охирида бўлади. 

- Йововичнинг ҳолати қандай?

- Ўтган баҳсда жароҳат олганди. Таваккал қилишни истамадик ва дам бердик. У бизга ҳар доим керак. Унинг жароҳати биз учун ёқимли эмас. Кўрамиз, кейинги ўйинга қадар тўлиқ тикланиб улгурса, майдонга қўямиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
11 апр 21:52:01
Мирзаев Б
Левченко молодец, до конца сезона так держать
   
11 апр 22:50:06
Ulugbek Marasulov
Bu oʼyin bilan qatgacha bormoqchimiz hayronman
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика