UZ

Сўнгги янгиликлар

19:28Футзал бўйича Олий лига. "Максам-Чирчиқ" "Металлург"дан устун келди  0 19:07Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади  0 18:48КХДР термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши алоҳида стратегиямиз мавжуд"  18 18:31Жамшид Болтабоев чиндан ҳам "Нефтчи" билан келишиб олдими? Футболчининг ўзи жавоб берди  5 18:12"Ливерпуль" Салоҳга муносиб ўринбосар топди  2 17:45"Сити" Ҳоландни Премьер-лигадаги энг кўп маош олувчи футболчига айлантирмоқчи  4 17:18Ўзбекистон КХДРга қарши баҳс олдидан расмий машғулот ўтказди  20 17:04Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироқ билан муроса кўчасини танлади  4 16:49Футзал бўйича Олий лига. "Оил Стар" "Сурхон" дарвозасига "хоҳлаганича" тўп киритди  0 16:30Қирғиз Республикаси термаси бош мураббийи: "Эртага топ-футболчилардан иборат Эронга қарши майдонга тушамиз"  9 16:01Сречко Катанец: "Эртага майдонга тушадиган футболчилар ўзини кўрсатиш вақти келди" (матбуот анжумани)  53 15:3420 млн фунтга сотиб олинган "Челси" футболчиси кетишига ишора қилмоқда  0 15:13Футзал бўйича Олий лига. 8 та гол урилган ўйинда "Насаф" "Пахтакор"ни енгди  0 14:58Тожикистон ва Афғонистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:18"Челси" Та учун курашда "Барселона" ва "Реал"ни ютиб чиқди  2

Виталий Левченко: "Бир очко қўлга киритдик. Бундан хурсандмиз" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Бир очко қўлга киритдик. Бундан хурсандмиз"

Coca Cola Суперлига 4-тури доирасида ОКМК билан ўйналган дурангдан кейин "Нефтчи" жамоаси бош мураббийи Виталий Левченко ўз фикрларини билдирди.


- Яхши ўйин бўлди. Иккита яхши даражадаги жамоалар тўқнаш келди. Бизга гол урилган вақтда бироз эътибор ва концентрация етишмади. Дастлабки гол урилган вазиятда рақиблар бу тариқа стандартдан фойдаланишини кутмагандик. Яна бироз диққатни йўқотиб, иккинчи голни ҳам қабул қилиб олдик. Бу вазиятдан чиқиб кетиш жуда қийин бўлди. Турнир жадвалида етакчи бўлиб тургандик. Бундай пайтда рақиблар икки карра юқори кайфиятда, ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатиш учун ўйнайди. Йигитлардан мамнунман, улар характер кўрсата олишди. Ўз навбатида бизни қўллаб-қувватлаб ҳужумга ундагани учун мухлисларга ҳам раҳмат айтаман. Менимча 2:2 ҳисобидаги дуранг адолатли натижа бўлди.

- Бугун "Нефтчи"га "Пахтакор" ёки "Металлург" билан ўйиндаги шижоат етишмади.

- Сир эмас ҳозир рамазон ойи. Йигитларнинг организмида янгиланиш жараёни бўлмоқда. Балки шу сабабдан ҳам улардан кўп нарсани талаб қилиб бўлмаяпти. Шу сабабли уларда ўша ўйинлардагичалик катта куч ва иштиёқ йўқ деб ўйлайман. 

- Ҳисоб тенглашганидан кейин Акбар Тўраев вақтни чўзишга ҳаракат қилди.

- Йўқ. Биз ўз майдонимизда ўйнадик, мухлисларимизга ғалабани тортиқ қилмоқчи бўлдик. Сизга шундай кўринган бўлиши мумкин. Бутсалар бир-бирига тўқнашгандан кейин у жамоадошининг ўзига келиб олиши учун бироз тўпни ушлаб тургандир. Вақт чўзди деган фикрга қўшилмайман. Чунки биз ғалаба қозонишни истадик. 

- "Нефтчи" бир очко олдими ёки икки очко йўқотдими.

- Ўйиндан келиб чиқсак, биз бир очко олдик. Ўйин қийин ўтди. Бир очкодан хурсандмиз.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика