

"Ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. Тактикага келадиган бўлсак, мураббийларимиз агарда бўш ҳудуд пайдо бўладиган бўлса унда ҳимоячилар тўпни олдинга узатишлари кераклигини таъкидлашганди. Биринчи таймда кўплаб имкониятлардан фойдалана олмадий. Иккинчи бўлимда эса ўйинимизда пасайиш бўлди. Нимага ундай бўлганини таҳлил қилишимиз керак. Шундан бўлсада баҳснинг дастлабки қисмини яхши ўтказдик. Хатолар устида ишлар олиб борилади. Турнир жадвали? Ҳозирча пешқадамлигимиз ҳеч нимани англатмайди. Ишлашда давом этишимиз зарур", - дейди Виталий Денисов.


