Виталий Денисов "Уфа"га қарши баҳсга тайёргарлик ҳақида интервью берди

Aslanov Jasurbek
15 сен 2016, 14:24
Ўзбекистон терма жамоаси ҳам Москванинг "Локомтоив" ҳимоячиси Виталий Денисов "Уфа"га қарши Россия чемпионати ўйинидан олдин жамоанинг ҳолати ҳақида сўзлаб берди.

- "Спартак"дан учралган мағлубият унутилдими?

- Ҳар қандай жамоа омадсиз ўйинларни таҳлил қилади, аммо мураббийлар штаби футболчиларни руҳан қийнамаслик учун бунга катта эътибор бермасликка ҳаракат қилади. Хатолар устида ишлаб, олға қадам ташлаш керак.

- "Уфа"га қарши баҳс борасида бош мураббийи Юрий Сёмин бирор нарса дедими?

- Ишлаш керак бўлган нарсалар бор. Назарий машғулотларда ҳаммасини муҳокама қиламиз.

- Ўтган ҳафтада терма жамоа сафида ўйнадингиз, кейин қайтиб "Спартак"ка қарши баҳсда майдонга тушдингиз. Иш жараёнига қайтдингизми?

- Қайтдим. Энди Қатардаги об-ҳавони ҳам қайтариш керак.

- "Уфа"га қарши баҳс Сёмин қайтганидан сўнг уй стадионида ўтказган биринчи баҳси бўлади. Бу ўйин ўзгача бўлишини ҳис қиляпсизми?

- Сёмин кимлигини барча яхши билади. Атрофдагиларнинг муносабати, мухлислар суҳбатлари ва матбуотдаги мақолалардан сезиляпти. Аммо Юрий Павлович бунга кўп эътибор қилмай, ишига кўпроқ вақт ажратади деб ўйлайман.

- "Спартак"дан учралга мағлубиятдан сўнг, "Уфа"га қарши баҳс руҳий жиҳатдан бошқачароқ бўладими?

- Ундай демаган бўлардим. Ҳар бир жамоанинг ғалаба ва мағлубиятлари бор. Мияни бундай нарсалар билан тўлдирмаслик керак. Шунчаки ўз устида ишлаб, ўйинни таҳлил қилиш керак.

"Локомотив" - "Уфа" ўйини 17 сентябрь куни Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fclm.ru