

"Кичик жароҳат олдим, аммо чидаса бўлади. Ғалабадан ва ёш йигитлар ўзини кўрсатганидан хурсандман. Биринчи голда Бариновнинг оширмаси рақиб ҳимоясини кесиб ўтди, Жемалетдинов эса гол урди. Рифат хет-трик қайд этиши мумкин эди, аммо тажриба ва омад етишмади деб ўйлайман.
"Локомотив"да ёш йигитлар кўп. Бу академия, ўринбосарлар жамоаси ва мураббийлар штаби ишининг маҳсули. Икки йилдан сўнг Россияда жаҳон чемпионати бўлиб ўтади, шу сабабли йигитлар ҳаракат қилиши учун мақсад бор. Таркибга қанча кўп "Локо" тарбияланувчилари жалб этилса, шунча яхши.
Мавсум шундай якунланганидан хафаман. Биз Европа лигасига чиқа олмадик. Энди йиғинларда яхши ишлаш керак" - дейди Виталий Денисов.



