"Висенте Кальдерон" учун яна харажат қилинади

Mirjalol Normatov
19 июл 2018
"Атлетико" жамоасининг собиқ стадиони "Висенте Кальдерон" йўқ қилиб ташланади.

"Cadena Cope" хабарига кўра, стадионни йўқ қилиб, ўша ерни текислаб ташлаш учун 2 йил 9 ой вақт кетади. Бу эса 42,2 млн евро харажатни талаб қилади.

"Атлетико" ушбу стадионда 1966-2017 йилларда ўз ўйинларини ўтказган. Айни дамда "матрасчилар" "Ванда Метрополитано"да тўп тепишмоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Cadena Cope