

Томонлар музокараларнинг сўнгги босқичини ўтказишмоқда. Англия клуби ярим ҳимоячининг трансфери учун 150 миллион евро тўлайди. Bu тарихдаги энг қиммат учинчи трансфер бўлади. Футболчининг ўзи билан эса 5 йиллик шартнома тузилади ва АПЛнинг энг кўп маош олувчи футболчилардан бирига айланади.
Жорий мавсум ярим ҳимоячи 45 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 16 та гол ва 15 та голли узатма бор.



