Винисиус: "Ҳеч кимни хафа қилмоқчи эмасдик — на ёш футболчиларни, на мухлисларни"
27 окт 2025 14:50
Янгиликлар
Винисиус: "Ҳеч кимни хафа қилмоқчи эмасдик — на ёш футболчиларни, на мухлисларни"
"Реал" вингери Винисиус Жуниор мадридликларнинг "Эл Класико"даги (2:1) ғалабасидан сўнг баёнот берди.
"Мен барча "Реал" мухлисларига уларнинг эҳтиросли қўллаб-қувватлашлари учун миннатдорлик билдирмоқчиман. Бу "Эл Класико" ва бу ўйинлар ҳар доим ҳис-туйғулар ва ҳаракатларга тўла. Биз хотиржам бўлишга ҳаракат қиламиз, гарчи бу ҳар доим ҳам осон бўлмаса ҳам. Ҳеч кимни хафа қилмоқчи эмасдик — на ёш футболчиларни, на мухлисларни. Биз шунчаки клубимиз рангларини ҳимоя қилиш учун майдонга чиқамиз ва ўз вазифамизни бажаришимиз керак, бугун айнан шундай бўлди. Hala Madrid", – деди Винисиус.
"Реал" – "Барселона" ўйини охирида жамоалар ўртасида жанжал келиб чиқди.
Аввалроқ жамоа устози Хаби Алонсо Винисиус Жуниорнинг ножоиз хатти-ҳаракатларига муносабат билдирган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар