Винисиус: "Бенземага "Олтин тўп"ни қўлга киритишда ёрдам бермоқчиман"

Aslanov Jasurbek
1 дек 2021
"Реал Мадрид" вингери Винисиус Жуниор жамоадоши Карим Бензема ҳақида фикр билдирди.

- Майдонда ва у ердан ташқарида энг яқин дўстларингиз ким?

- Майдонда — Бензема, чунки биз ёнма-ён ўйнаймиз ва доимо гол киритиш имкониятини қидирамиз. Майдондан ташқарида эса - Милитао ва Родриго.

- Бенземани қандай таърифлаган бўлардингиз?

- У оддий бўлишга интилади. У ажойиб футболчи, мен у билан бирга тўп суришни яхши кўраман.

Мен унга имкон қадар узоқ вақт давомида ўз савиясида қолишига ёрдам бермоқчиман ва бир кун келиб "Олтин тўп"ни қўлга киритиши учун қўлимдан келганини қилмоқчиман, - деди бразилиялик футболчи.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: As