"Вильярреал" Хорватия терма жамоаси ўйинчиси билан шартнома имзолайди

Alisher
28 авг 2021
Жорий трансфер ойнасида "Вольфсбург" футболчиси Йосип Брекало учун кураш очилган эди ва у ниҳоят янги жамоасини топди.

"Лацио" ва "Аталанта"нинг қизиқишига қарамай, хорват "Вильярреал"ни танлади. Бу ҳақда журналист Жанлука ди Марцио хабар бермоқда.

Немислар ўйинчи учун 15 миллион олмоқчи, испан клуби "Вольфсбург"нинг сўровларини қондиради.

Футболчи ўтган мавсум Бундеслига доирасидаги 29та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/DiMarzio