"Вильярреал" "Райо Вальекано" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи

Alisher
22 мар 2022
"Райо Вальекано" ярим ҳимоячиси Санти Комесанья "Вильярреал"га ўтиши мумкин.

Вильярреал клуби 25 ёшли ўйинчи учун 4 миллион евролик шартнома тайёрлади. "Райо" уни эркин агентга айлангунга қадар сотиши мумкин.

Футболчининг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Комесанья 2021/22 йилги мавсум "Райо Вальекано" таркибида 33та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: AS