

Испан клуби 24 ёшли Сенегал терма жамоаси ўйинчиси билан 5 йиллик шартнома имзолади.
Transfermarkt маълумотига кўра, "Вильярреал" Диа учун 12 млн евро тўлади.
Диа ўтган мавсум Лига 1 доирасида "Реймс" сафида 36та ўйинда 14та гол уриб, жамоанинг энг яхши тўпурарига айланганди.
Эслатиб ўтамиз, "Вильярреал" Европа Лигасининг амалдаги ғолибидир.



