"Вильяреал" президентининг сўзлари "Реал" раҳбариятига ёқмади
28 фев 2017 12:09
Янгиликлар
"Вильяреал" президентининг сўзлари "Реал" раҳбариятига ёқмади
"Реал" раҳбариятига "Вильярреал" президенти Фернандо Роига ушбу жамоалар ўртасидаги учрашувни бошқарган ҳакам Хесус Хиль Мансано ҳақида айтган сўзлари ёқмади.
"Вильярреал" ўз майдонида 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Роналду пенальтидан урган "Реал"нинг иккинчи голи катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Мансано тўп Бруно Сориано қўлига текканини кўрсатиб, 11 метрли жарима зарбаси белгилади. Футболчи эса атайин қўл билан ўйнамаганини айтди. Бундан ташқари, клуб президенти ҳакам ва унинг ёрдамчилари "Реал" сумкалари билан майдонни тарк этганини айтди.
Испания футбол федерацияси ҳакамлик қўмитаси раисининг сўзларига кўра, сумкада фақат "Реал"нинг ручка, белги ва аксессуарлари бўлган.
Фикрлар