

Ўтган ёзда футболчи ижара асосида Испанияга кўчиб ўтганди. Шартномада "Вильяреал" уни 15,5 миллион евро эвазига сотиб олиши мумкин бўлган банд кўрсатилган. Аммо, клуб ҳозирда Бакка учун бунча пул тўламоқчи эмаслар. Улар нархни пасайишини истайдилар.
Бакка "Вильяреал" сафида 43 ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол ва 7 та голли узатма муаллифига айланган.



