“Мавсумни яхши якунлашни хоҳлайман. Балки кетарман, балки шу ерда қоларман. Нима бўлишини билмайман. Аммо ҳозир “Челси” мавсумни кучли тўртликда якунлаши учун яхши ўйнашни истайман”, — дейди Виллиан.
31 ёшли футболчининг “Челси” билан амалдаги шартномаси август ойида якунига етади.