Виллиан: "Арсенал" ҳимоячилар ортида кўп бўш жой қолдирди"
23 июл 2017 17:43
Янгиликлар
Виллиан: "Арсенал" ҳимоячилар ортида кўп бўш жой қолдирди"
"Ўз вазифамни бажардим. Биз "Арсенал"га қарши баҳснинг бошидан яхши ўйнадик. Майдон ҳолати яхши эмаслигини билардик, жамоалар тенг шароитда ўйнашди. Биз вазиятлар яратиб, гол уришга ҳаракат қилдик ва буни уддаладик. Улар ҳимоячилар ортида кўп жой қолдиришди ва бундан фойдаландик. Баҳс бошида ажойиб имкониятни қўлдан бой бердим, аммо кейин барибир гол урдим ва бу ёқимли бўлди. Ҳар бир ўйинда кучайиб боряпмиз.
Бу турне давомида яна 2 та ўйин ўтказамиз, аммо кучли рақибга қарши баҳсда ғалабанинг ўзи бизга катта ишонч беради. Кучли жамоаларга қарши ўйнаш осон эмас ва бу ўсишимизга ёрдам беради. Бу мавсум олдидан ажойиб имтихон. "Бавария" ва "Интер"га қарши ўйинларда ҳам "Арсенал" билан ўйнагандек ҳаракат қилишга уринамиз" - дейди Виллиан.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар