Виллаш-Боаш: “ПСЖга ўтишидан олдин, у Роналду ва Месси билан «Олтин тўп» учун кураша оларди”

Eldor Akmurzayev
15 авг 2019
«Марсель» устози Андре Виллаш-Боаш бразилиялик форвард Неймарнинг ПСЖга ўтгани, унинг фаолияти учун пасайиш бўлгани ҳақида фикр билдирди.

“Неймар – футболда оламидаги муҳим ўйинчи. ПСЖга келишидан олдин, мен уни Месси ва Роналду давридан сўнг, «Олтин тўп» соҳибига айланади деб ўйлагандим. Бироқ, у Парижда «Барселона»даги сингари ижобий томонларини кўрсата олмади. Унинг кетиши Франция чемпионатига ёмон таъсир қилади. Футбол ихлосмандларига у каби маҳоратли футболчиларнинг ўйинини кўриш завқ бағишлайди. Кейин нима бўлишини эса билмайман. Сабаби, ПСЖ мураббийи эмасман”, – дея қайд этган Виллаш-Боаш.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: goal.com