

Бу ҳақда RMC нашри хабар берди. Манбага кўра, бугун ушбу трансфер бўйича келишувга эришилган ва трансфер суммаси 16 млн еврони ташкил этган.
29 ёшли аргентиналик Франция клуби билан 4+1 кўришида шартнома имзолайди.
Ушбу харид Андре Виллиаш-Боаш "Марсель"га бош мураббий этиб тайинланганидан бери биринчи трансфер бўлди. Шанба куни Бенедетто тиббий кўрикдан ўтади ва якшанбада унинг тақдимоти ўтказилади.
Ўтган мавсум Бенедетто Аргентина чемпионатида 15 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 1 та ассист қайд этди.




