

“Оғир жудолик ва мудхиш хабар. ФИФАга барча мусобақалардаги жамоалар 10-рақамни муомаладан чиқаришини таклиф этаман. Бу Марадонани шарафлашнинг энг яхши усули бўлади.
Диегонинг ўлими эса бутун футбол олами учун катта йўқотишдир”, дейди португалиялик мутахассис.
Маълумот ўрнида, Марадонанинг собиқ жамоаси “Наполи” кўпдан буён 10-рақамдан фойдаланмайди. Диего неаполликлар шарафини 1984-1991 йилларда ҳимоя қилган ва УЕФА Кубогида зафар қучиб, Скудеттони қўлга киритган.



