Виктор Вальдес: «МЮда ўзимни ёлғиз ҳис қилгандим»

Narzulla Saydullayev
10 фев 2016, 09:30
«Стандард»га кўчиб ўтган «Манчестер Юнайтед» собиқ дарвозабони Виктор Вальдес ўз фикрларини билдирди.

Вальдес МЮ ёшлар жамоасида ўйнашни истамай Академия мураббийи Алан Феттис билан бирга шуғулланиб юрганди.

«Бир кун Аланга шундай дегандим: «Дарвоза устунига урилиб ҳушимдан кетиб қолсам нима бўлади?» Алан шундай жавоб қилганди: «Менда телефон бор. Тез ёрдамга қўнғироқ қилардим».

Аланга қараб шундай дедим: «Клубда ўзимни ёлғиз ҳис қилаяпман», – дейди Вальдес.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: dailymail.co.uk