Виктор Осимхен: "Мен 100 млн евродан қимматман"
02 окт 2024 16:57
Янгиликлар
Виктор Осимхен: "Мен 100 млн евродан қимматман"
"Галатасарой" ҳужумчиси Виктор Осимхен ўзини 100 млн евродан ортиқ туришини таъкидлади.
"Мен 100 млн евродан ошиқ тураман. Дунёда мен эга бўлган даража ва муваффақиятга эришган футболчилар кам. Ҳаммаси менинг хусусиятларим, сифатим ва майдонда нималар қила олишимга боғлиқдир. Мен нималарга қодирлигимни яхши биламан ва кўп нарсаларни таклиф қила оламан, ҳатто футбол ҳаётидан ташқарида ҳам", – деди Осимхен.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил ёзги трансфер ойнасида Осимхен катта клубга ўта олмаганида саросимага тушиб қолган, гарчи Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клуби уни сафига қўшиб олишга уринган бўлса-да, нигериялик ҳужумчи бу трансфердан бош тортганди. Якунда у 2024/25 йилги мавсум учун "Галатасарой" билан ижарага шартномаси тузди ва у ерда ҳозиргача олтита ўйинда 2 та гол урди ва 4 та голли пас узатди.
Ўхшаш янгиликлар
11:24
"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ 3
championat.asia
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Фикрлар