Виктор Осимхен: "Фаолиятимдаги кейинги қадам қайси шаҳар томон бўлиши аниқ"
28 янв 2024 13:42
Янгиликлар
Виктор Осимхен: "Фаолиятимдаги кейинги қадам қайси шаҳар томон бўлиши аниқ"
"Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхен мавсум якунлангач, бошқа клубга ўтишини маълум қилди.
"Фаолиятимдаги кейинги қадам қайси шаҳар томон бўлишини биламан. Бироқ ҳозир бу ҳақида ҳеч нима айтмоқчи эмасман. Бор эътиборимни "Наполи" билан мавсумни зўр якунлашга қаратганман ва бунинг учун бор кучимни ишга соламан. Кейин дам олишга бориб келсам, қароримни эълон қилсам ҳам бўлаверади", - деди Виктор Осимхен.
Тўғри, у ҳали конкрет клуб номини айтганича йўқ, аммо шу гапларнинг ўзи бу мавсум Осимхен учун "Наполи"даги охиргиси бўлишига ишора қилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар