Виктор Карпенко: "Бизнинг футболчилар нафақат Эрон, балки ундан ҳам кучлироқ жамоаларни мағлуб этишга тайёр"
15 ноя 2023 17:54
Янгиликлар
Виктор Карпенко: "Бизнинг футболчилар нафақат Эрон, балки ундан ҳам кучлироқ жамоаларни мағлуб этишга тайёр"
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Виктор Карпенко Туркманистон ва Эрон билан ўйинлардан олдин фикрларини билдирди.
"Ўзбекистон миллий терма жамоасига Жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари ва Осиё кубогида муваффақиятли иштирок этишини тилаб қоламан. Жамоанинг ўртоқлик учрашувларидаги ўйинлари шуни кўрсатдики, футболчилар ҳам жисмонан, ҳам тактик тарафлама яхши тайёргарлик кўришган. Барча турнирларда ижобий натижалар қайд этадиган жамоа шаклланган.
Эрон футболи, клублари ва терма жамоалари анча йиллардан бери барқарор ва юқори савияда ўйин кўрсатмоқда. Ўзбекистон терма жамоамиз исталган рақиб билан тенгма-тенг ўйнаши мумкин. Эрон билан ўйинда ҳам тенг кураш кутмоқдаман. Бизнинг футболчилар нафақат Эрон, балки ундан ҳам кучлироқ жамоаларни мағлуб этишга тайёр", - дейди Виктор Карпенко.
Фикрлар